Хитойнинг Tiangong-1 коинот кемаси Евроиттифоқ ҳудудига қулаши мумкин. Бу ҳақда Европа коинот агентлиги (ESA) маълум қилди.
Агентлик қурилма тушишини кузатишни ташкиллашни режалаштирмоқда.
«Станция орбитаси геометрияси туфайли қурилма бўлаклари шимолий кенгликнинг 43- даражаси шимоли ёки жанубий кенгликнинг 43- даражаси жануброғидаги исталган ҳудудда қулаши имкониятини истисно этишимиз мумкин», — деди агентлик коинот чиқиндилари мониторинги бўлими раҳбари Хольгер Краг.
Шимолий кенгликнинг 43-даражаси жанубида, жумладан, Испания, Португалия, Италия, Болгария ва Греция каби Европа давлатлари жойлашган.
«Бу кема мазкур кенгликлар оралиғидаги исталган жойда, масалан, бир неча Европа давлатларида қулаши мумкинлигини англатади», — деди олим.
ESA расмий баёнотида Tiangong-1 бўлаклари қулаши санаси, вақти ва қулаши траекториясини фақат «катта ноаниқлик» билан башорат қилиш мумкинлигини билдирилган.
Изоҳ (0)