Миср ҳарбий-ҳаво кучлари Ливия билан чегарада қурол-яроғ ва ўқ-дорилар ортилган ўнта йўлтанламасни йўқ қилди. Бу ҳақда, Миср армияси баёнотига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, машиналар билан бирга уларнинг ичида бўлган барча жангарилар ҳам йўқ қилинган.
Миср бундан авал ҳам мамлакат ҳудудидаги терактлар ва ўз фуқароларининг ўлдирилишига жавобан Ливиядаги террорчиларнинг марраларига авиазарбалар берган эди.
Миср—Ливия чегарасидаги назорат октябрь ойи охиридан бошлаб, қўшни мамлакатдан келган террорчилар мисрлик полициячилар гуруҳига ҳужум қилганидан сўнг айниқса кучайтирилди.
Расмий маълумотларга кўра, ўша ҳужум оқибатида 16 нафар полициячи ҳалок бўлган, 15 нафари тан жароҳати олган. ОАВ эса тўқнашув оқибатида мисрлик салкам 60 полициячи ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.