Эрон Ислом инқилоби соқчилари корпусининг (ИИСК) Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли «Су-22» самолёти мамлакат жанубида ҳалокатга учради. Бунинг оқибатида самолёт учувчиси ҳалок бўлди, деб хабар берди «РИА Новости».
«ИИСК Ҳарбий-ҳаво кучларининг ‘Су-22’ ҳарбий самолёти маҳаллий вақт билан эрталабки соат 8 да Форс вилоятидаги ҳарбий ўқув машғулоти вақтида ҳалокатга учради. Учувчи воқеа жойида ҳалок бўлди», — дейилади Ислом инқилоби соқчилари корпусининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими томонидан тақдим этилган баёнотда.