АҚШ томони араб коалицияси томонидан Яманда ёпиб қўйилган портларни очишга чақирмоқда. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Портларнинг ёпилиши бизда жиддий хавотир уйғотмоқда», — дея АҚШ Давлат департаменти вакили Хизер Науэрт хоним.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ томони Яманга кўрсатилаётган «озиқ-овқат ва тиббий ёрдам портларга етиб боришини истарди».
Ўтган ҳафта Саудия Арабистони бошлиқ араб коалицияси мамлакатлари Яманнинг ҳаво ва денгиз портлари ёпилишини эълон қилди.
Бунга Ямандан учирилган баллистик ракетанинг Саудия пойтахти Ар-Риёд остонасида уриб туширилгани сабаб бўлган.
БМТ эса Яман қамали мамлакатда оммавий очарчиликка сабаб бўлади, деб ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)