Покистоннинг Карачи шаҳрида яшайдиган Муҳаммад Самир исмли 14 ёшли бола бошини қўллари ёрдамида 180 градусга бура олади, деб ёзади «РИА Новости».
Ўспириннинг таъкидлашича, бу қобилият туғма эмас, балки узундан-узоқ машқлар натижасидир. Самирнинг сўзларига кўра, у олти ёшлигида Голливуднинг даҳшатли фильмларидан бирида бошини 180 градусга бура олган актёрни кўрган, шундан кейин у доимий равишда машқ қилишни бошлаган ва бир неча ой ичида ўз мақсадига эришган.
Самирнинг онаси унга бундай машқларни тақиқлаб қўйишга ҳаракат қилган. «Аммо вақт ўтиши билан бу худонинг инъоми эканлигини тушуниб етди», — деди ўсмирнинг ўзи.
Бола мактабни ташлаб, пул топиш ва оиласига ёрдам бериш учун Dangerous Boys рақс гуруҳига қўшилди.
Изоҳ (0)