YouTube’даги «Лайк ТВ Шоу» канали муаллифи, Алина исмли 10 ёшли қизча видео ёзди, Қизча видеода унинг блоги кузатувчилари билан режалаштирилган учрашув ҳақида сўзлаб берган. Бу учрашувга ҳеч ким келмагани сабабли қизча йиғлаган. Қисқа ролик тезлик билан тарқалди ва 700 минг мартадан ортиқ томоша қилинди.
Алина мухлислар учун кўплаб конфетлар олганини ва топишмоқлар тайёрлаганини айтиб берган. У хиёбонда ярим соат юрган ва одамларни кутган, уларни излаган, кейин эса уйга қайтган. Бу воқеаларни сўзлаш чоғида қизча ўзини тутиб тура олмади ва йиғлаб юборди.
Видеонинг изоҳларида кўплаб фойдаланувчилар ёш блогерни овутишга ҳаракат қилган. Бир нечта оммабоп каналлар қизчани мақтаган ва унга блогни юритишда омад тилаган.
Видео YouTube’га жойланганидан сўнг каналнинг обуначилари сони олти мингтадан қарийб 40 мингтага етган.
Изоҳ (0)