7 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тўқнашган машиналардан бирининг ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.
Хабарномада айтилишича, 7 ноябрь куни тунги соат 03:30 ларда Олмазор туманидаги Шифонур ва Қорақамиш кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи — 1968 йилда туғилган эркак киши хушёр ҳолатда Nexia русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, маст ҳолатдаги ҳайдовчи — 1991 йилда туғилган эркак кишининг бошқарувидаги Spark автомашинаси билан тўқнашув содир этди.
Тўқнашув натижасида Nexia ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси жойида вафот этди.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлишига сабаб бўлса) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)