АҚШнинг Осиёдаги Ироқ, Покистон, Сурия сингари мамлакатларидаги мудофаа харажатлари 2001 йил 11 сентябрдаги терактдан кейин 5,6 триллион доллардан ортиб кетди. Бу маълумотни Браун университети Уотсон номидаги халқаро тадқиқотлар институти экспертлари келтирди, деб хабар беради «Интерфакс».
Улар бу сумма ичига 2018 йил охирига қадар давлат бюджетига киритилган харажатларни ҳам қўшди.
Ушбу сумма Пентагоннинг ўз ҳисоб-китобларидан қарийб тўрт баробарга кўп. Илгарироқ АҚШ мудофаа вазирлиги 2001–2018 йилларда Осиё ва Яқин Шарқдаги уруш ва операцияларга сарфланган харажатларни 1,5 триллион долларга баҳолаган эди.
Изоҳ (0)