ЎФФ ва ПФЛ Олий Лига клублари сони 2018 йилдан бошлаб 12 та қолишини маълум қилгач, чемпионатнинг хавфли зонасида бораётган клублар ҳаракатга тушди.
2017 йилги мавсум аввалида бу ҳақда гап йўқ бўлгани учун, Олий Лига клублари 14-ўриндан пастга тушиб кетмаслик учун ҳаракат қилаётганди. Энди эса 11-ўриндан қуйида қолган барча клублар Биринчи Лигага йўл олади. Айни пайтда «Динамо», «Сўғдиёна» ва «Нефтчи» клублари хавфли зонада турибди. «Шўртан»нинг Олий Лигани тарк этиши аниқ бўлиб улгурди. «Обод» эса чемпионатдан четлаштирилди.
Самарқанднинг STV телеканали вилоятнинг «Динамо» клуби машғулотига ташриф буюриб, шу масала юзасидан лавҳа тайёрлади. Бунда клуб бош мураббийи ва раҳбариятидан тортиб, футболчиларга қадар ЎФФ қароридан норози эканини кўриш мумкин.
Изоҳ (0)