АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатдаги оммавий ҳибсга олишлардан сўнг Саудия Арабистони раҳбарларига бўлган «юксак ишончи» ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Подшоҳ Салмон ва валиаҳд шаҳзодага ишончим баланд, улар нима қилаётгани билади. Улар кескин муомала қилганлардан айримлари йиллар мобайнида мамлакатни ‘соғиб’ келган!» — дея ёзув қолдирди Трамп Twitter’даги саҳифасида.
Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз 4 ноябрь куни коррупцияга қарши кураш тўғрисида фармонни имзолади. Шундан сўнг Ар-Риёд коррупцияга қарши кураш қўмитаси ташаббуси билан 11 нафар шаҳзода, 4 нафар амалдаги ва ўнлаб собиқ вазир ҳибсга олинди. Жами 40 киши қўмита томонидан коррупцияда гумон қилинаётгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)