Японияда ташриф билан бўлиб турган АҚШ президенти Дональд Трамп япон бош вазири Синдзо Абэ билан бирга декоратив карплар — балиқларни овқатлантириш маросимида иштирок этди. Ҳолат акс этган видео The Guardian томонидан эълон қилинган.
Сиёсатчилар сувга озуқани камроқ ҳиссада махсус қошиқ ёрдамида ташлашни бошлаган. Бироқ иккала сиёсатчининг ҳам сабри чидамади. Биринчи бўлиб Абэ идишдаги озуқанинг ҳаммасини сувга тўкиб юборди, Трамп ҳам бу ишни такрорлади. Ҳолат атрофдагиларни қувонтирди. АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон ва маросимнинг бошқа иштирокчилари ўзларини аранг кулгидан тийиб турди.
Изоҳ (0)