Фарғона вилояти ўз сайёҳлик брендига эга бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.
Вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган логотипда «ривожланаётган экотуризм водийни ўраб турган тоғлар орқали, гастрономик ва агротуристик соҳалар — ёрқин қизил анор кўринишида, маданий-маърифий туризм — кўк гумбазлар ва Фарғона дўппиларидаги нақшлар орқали тасвирланган».
Шунингдек, логотипнинг юмалоқ шакли риштонлик усталар томонидан ишланган сопол лаганни ёдга солади, ундаги ранглар гаммаси эса Марғилон ипагининг рамзидир.
Логотип шиори Ferghana. Enjoy the Beauty («Фарғона. Гўзалликдан баҳра ол»).
Изоҳ (0)