Японияда бўлиб ўтган умумпарламент сайловида ғалаба қозонган Либерал-демократик партия етакчиси, амалдаги бош вазир Синдзо Абэ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади. Унда Япония раҳбари сайловда қозонилган ғалаба муносабати билан самимий қутлаб, шошилинч табрик йўллагани учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик изҳор этди. Мактуб матни Президент расмий сайтида чоп этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби ОлийларигаЖаноби Олийлари!
Японияда бўлиб ўтган умумпарламент сайловида қозонилган ғалаба муносабати билан самимий қутлаб, шошилинч табрик йўллаганингиз учун Сизга чин қалбимдан миннатдорлик изҳор этишга рухсат бергайсиз.
Сайлов мураккаб вазиятда ўтганига қарамасдан, Либерал-демократик партия ғалаба қозонишга муваффақ бўлди ва мен Сиз, Жаноби Олийлари билан ҳамкорликни давом эттиришдан ғоят мамнунман.
Сиз, Жаноби Олийлари билан Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик муносабатларини мустаҳкамлаш, шунингдек, мамлакатларимиз олдида турган халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалаларни, жумладан, Шимолий Корея муаммосини барқарорлаштириш йўлида бундан кейин ҳам яқиндан ҳамкорлик қилиш ниятидаман.
Сизнинг табригингиз ва эзгу тилакларингиз учун яна бир бор самимий миннатдорлик изҳор қиламан.
Синдзо Абэ,
Япония Бош вазири
Изоҳ (0)