Россия ҳарбий-космик кучларининг Ту-22М3 узоқ масофага парвоз қилувчи бомбардимончи самолётлари ИШИД террорчилик ташкилотининг Дайр-аз-Завр (Сурия)даги марраларига зарбалар берди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, рус бомбардимончи самолётлари 4 ноябрь куни Ироқ ва Эрон устидан учиб ўтиб, террорчиларнинг Дайр-аз-Завр вилояти Абу-Камол шаҳри яқинидаги объектларига авиазарбалар берган.
Аввалроқ Сурия ҳукумат қўшинлари ва уларнинг иттифоқчилари Дайр-аз-Завр шаҳри устида тўлиқ назорат ўрнатгани ҳақида хабарлар берилган эди.
Изоҳ (0)