ЧефШwастй никли америкалик блогер бир сафар маст аҳволда Дания ҳукуматига мактуб ёзганини, унда Xbox консоли ўйини эвазига Гренландияни беришни сўраганини айтиб берди. Бу ҳақда «Afisha Daily» хабар қилмоқда.
Мактубда айтилишича, эркак оролни сотиб олмоқчи бўлган. Тўлов сифатида, ўйиндан ташқари, икки банка энергетик, Хю Томассен дастхати ва Rolling Stone журналини таклиф этган.
Блогер дўстлари билан оролни бошқармоқчилигини айтиб, уни вайрон қилмасликка ваъда берган.
Блогернинг айтишича, бир неча кундан сўнг унга Дания ТИВдан жавоб келган. Унда мактуб муаллифига миннатдорлик билдирилган ва Гренландия сотилмаслиги айтилган. Шунингдек, вазирлик блогерга ишни кичик ташаббусдан бошлашни, масалан, Гренландияга келиб, мактаб ўқувчиларига инглиз тилини ўргатишни таклиф қилган.
Изоҳ (0)