Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТTB) биринчи вице-президенти Филип Беннет бошчилигидаги делегация 7 ноябрь, сешанба куни Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кенг қамровли ташриф дастурида ҳукумат, Олий Мажлис Сенати, Марказий банк ва бошқа етакчи молия муассасаларида учрашув ва музокаралар ўтказиш ҳамда кредит келишувларини имзолаш кўзда тутилган.
ЕТTBнинг нуфузли делегацияси «Марказий Осиё: бир ўтмиш ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва ўзаро фаровонлик учун ҳамкорлик» мувзусидаги халқаро конференциясида ҳам иштирок этади.
Изоҳ (0)