Биринчи Hyperloop қувурининг қурилиши 2020 йилда бошланади. 50—60 километр узоқликдаги манзилга бориш эса беш долларга тушади. Бу ҳақда Virgin Hyperloop One компаниясининг ижрочи директори Роб Ллойдга таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, ишларни 2019 йилда бошлаш режалаштирилмоқда, синов қатновлари эса 2021 йилдан бошланади.
Компания биринчи Hyperloop’нинг қаерда қурилишига ҳали аниқлик киритгани йўқ. Муҳокама қилинаётган давлатлар орасида АҚШ, Мексика, Шимолий Европа ва БАА бор.
Изоҳ (0)