Британиялик физик Стивен Хокингнинг фикрича, сунъий интеллектни ривожлантириш устидаги ҳаракатлар инсоният учун хавф туғдиради, деб хабар берди Daily Mail.
«Агар ҳозирда одамлар компьютер вирусларини яратаётган бўлса, келажакда ўзини такомиллаштиришга ва кўпайтиришга қодир сунъий интеллектни яратиши мумкин. Бу инсондан ўтиб кетувчи янги ҳаёт шакли бўлади», — деди олим. Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, машиналар самарадорлик пойгасида одамлардан воз кечишни хоҳлаб қолиши мумкин.
Бу амалга ошмаган тақдирда ҳам, одамлар ўзларини ҳалок этиш орқали таваккал қилмоқда. «Биз ортга қайтиб бўлмайдиган нуқтани кесиб ўтдик. Ер жуда ҳам торлик қилмоқда, аҳоли қўрқинчли тарзда ўсмоқда», — деди физик.
Хокингнинг фикрича, ҳалокатдан қутулишнинг йўли — бошқа сайёраларни эгаллаш учун кўпроқ одамларни илм-фанга жалб қилиш.
Изоҳ (0)