Жанубий Кореянинг Samsung компанияси 2017 йилнинг учинчи чорагида ҳам жаҳонда смартфон етказиб бериш бўйича етакчиликни сақлаб қолди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Қайд этилишича, компания йиллик смартфон етказиб бериш миқдоридан 9,5 фоизга кўп смартфон ишлаб чиқарган.
Бундан ташқари, смартфонлар бозоридаги Samsung’нинг улуши ўтган йилга нисбатан 22,3 фоизга ошган.
Американинг Apple корпорацияси 2017 йилнинг учинчи чорагида 46,7 миллион дона(йиллик миқдорнинг 2,6 фоизга ўсиш) смартфон етказиб берган, унинг бозордаги улуши эса ўтган йилдагидек 12,5 фоизлигича сақланиб қолган.
«Samsung 83,3 миллионта смартфон сотиб, жаҳон смартфонлар бозорида етакчиликни сақлаб қолди. Корея компанияси 6,3 дюмли янги Note 8 смартфонини тақдим этди. Бу эса унинг етакчиликни сақлаб қолишига ижобий таъсир кўрсатди», — дейилади хабарда.
Смартфонлар бозорида етакчилик қилаётган ишлаб чиқарувчи-компанияларнинг кучли бешталигидан Хитойнинг учта Huawei, Oppo ва Xiaomi компаниялари ўрин олди.
Изоҳ (0)