Xiaomi компанияси 11 ноябрь куни бир вақтнинг ўзида учта янги моделини, жумладан, Redmi Note 5 ҳамда Redmi 5 Plus’ни тақдим этишга тайёрланмоқда, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».
Redmi 5 Plus билан биргаликда Xiaomi компанияси биринчи марта бюджет сегментида ҳошиясиз дизайнни тақдим этади. Миш-мишларга кўра смартфоннинг томонлар нисбати 18:9 бўлиб, тўрт томонидан ультраингичка ҳошия билан чегараланади. Қурилманинг олд панелида ҳеч қандай тугмалар йўқ, бармоқ изи сканери орқа томонида жойлашган.
Қурилма орқа томонидан Xiaomi’нинг иккита камерали биринчи смартфони — Redmi Pro’га жуда ўхшаш. Вертикал жойлашган иккита камера остида LED чироғи ва бармоқ изи сканери мавжуд. Redmi 5 Plus одатдаги Redmi 5’да каттароқ бўлиши кутилмоқда.
Xiaomi Redmi 5 Plus’нинг дастлаблик техник тавсифи:
- Дисплей: 5,99 дюймли 2160 х 1080 (FHD +);
- Процессор: Snapdragon 625 (ёки Snapdragon 450);
- Хотира: 3/4 гигабайт тезкор ва 32/64 ички хотира;
- Камера: асосий, иккита: 12 мегапикселл + 5 мегапикселл;
- Аккумулятор: номаълум;
- Операцион тизими: Android 7.1
Изоҳ (0)