Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуранбоев бошчилигидаги 21 кишидан иборат делегация Россиядаги ўзбек ёшлари билан учрашмоқда, деб хабар беради «Telegraf.uz».
Делегация аъзолари аввало Новосибирскда таълим олаётган ва меҳнат қилаётган ёшларнинг ҳаёт тарзи билан танишди. Кейинги манзил эса Санкт-Петербург бўлди.
Очиқ мулоқот давомида 20 нафар Ўзбекистонлик ёшлар ўқишини тугатиб, Ўзбекистонга қайтишини маълум қилди.
Сафар давом этмоқда.
Изоҳ (0)