4 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги электр энергетика кенгашининг навбатдаги 51-йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тегишли вазирликлар, МДҲга аъзо давлатларнинг энергетик компаниялари раҳбарлари энергия тизимларида 2017—2018 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарликнинг бориши, ҳуқуқий-техник захиранинг уйғунлашуви ва амалий янгиланиш жиҳатлари, атроф-муҳитни асраш ва кўп томонлама муносабатларнинг кун тартибидаги бошқа муҳим масалаларини муҳокама қилади.
Изоҳ (0)