2 ноябрь куни Бухоро вилояти ҳудудида ўтказилган «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни» тадбирларига вилоятдаги барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда жамоатчилик вакиллари кенг жалб этилиб, маъмурий ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бир қатор тезкор-профилактик ишлар амалга оширилди, деб хабар беради Бухоро вилояти ИИБ.
Ушбу куни аҳоли гавжум бўлган жойларда алоҳида 66 та патруллик йўналишлари ташкил этилди.
Тадбир давомида, вилоят бўйича жами 418 та таълим муассасалари, бозорлар, савдо дўконлари ҳамда компьютер ўйингоҳларида «Давомат» тадбирлари ўтказилиб, ўз фарзандининг таълим олиш мажбуриятларини бажармаган 16 нафар ота-оналарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси билан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий комиссияларга юборилди.
Таълим муассасаларида ўтказилган «Давомат» тадбирлари бўйича таълимни бошқариш органларига тегишли тақдимномалар киритилиб, ўқувчи-талабаларни ўқишга қайтариш чора-тадбирлари белгилаб берилди.
Мисол учун, Олот хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида ўтказилган «Давомат» тадбири давомида жами 418 нафар коллеж талабаларининг 20 нафари, тумандаги қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида таълим олувчи жами 1173 нафар ўқувчилардан 71 нафари шу куни ўқув машғулотларига қатнашмаётганлиги маълум бўлди.
Изоҳ (0)