Жиззах шаҳрида атоқли шоир Ҳамид Олимжон ва шоира Зулфиянинг ҳайкали очилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат арбоблари, маданият ва санъат намояндалари, ёзувчи-шоирлар, Ҳамид Олимжон ва Зулфия авлодлари, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорлари, адабиёт ихлосмандлари иштирок этди.
Қисқа фурсатда барпо этилган Ҳамид Олимжон ва Зулфия хиёбони бадиий фалсафа касб этган. Унга туташ майдонда бу икки ардоқли ижодкор музейи, ўзбек тили ва адабиётини чуқур ўқитишга ихтисослашган Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги мактаб-интернат жойлашган, болалар кутубхонаси бунёд этилмоқда.
Тантанали тадбир иштирокчилари мазкур музей, Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги мактаб-интернат фаолияти билан танишди.
Изоҳ (0)