Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакатда 100 минг боливар қийматидаги янги купюра муомалага киритилишини эълон қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Купюра шу ҳафтада муомалага киритилади. Унинг номинали «қора бозор» курси бўйича 2,5 долларни ташкил этади.
Венесуэла расмийлари жорий йил январида ҳам 500 дан 20 минг боливаргача бўлган учта янги банкнотани жорий этганди.
Мадурога кўра, 2018 йилдан бошлаб Венсуэладаги пул операцияларининг 85 фоизи электрон тарзда, қоғоз купюралардан фойдаланмаган ҳолда амалга оширилади.
Изоҳ (0)