АҚШ аҳолисининг 59 фоизга яқини Америка энг ёмон даврни бошдан кечирмоқда, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Америка психология ассоциациясининг сўрови натижаларига таяниб, «Интерфакс» хабар берди. Шунингдек, сўровда қатнашганларнинг 63 фоизи уларни мамлакатнинг келажаги ташвишга солаётганини маълум қилган.
Сўров маълумотларига кўра, Демократк партия тарафдорларининг 73 фоизи, Республика партияси тарафдорларининг 56 фоизи ва иккала партияга алоқадор бўлмаганларнинг 59 фоизи ҳам шундай фикрда,
Шунингдек, сўров иштирокчиларининг 60 фоизини ҳозирги вақтда АҚШда жамиятнинг бўлиниши оқибатлари хавотирга солмоқда. Шу билан бир вақтда, сўровда жавоб берганларнинг 51 фоизи юзага келган вазиятни яхшилаш учун ўзининг беминнат ҳиссасини қўшишга тайёрлигини билдирган.
Сўров 2—31 август кунлари ўтказилган бўлиб, унда 3440 киши иштирок этган.
Изоҳ (0)