Россиянинг Владимир вилоятидаги Вязиновский туманида жойлашган чуқурлиги 20 метр бўлган Саканци кўли ер остига ғойиб бўлди. Бу ҳақда вилоят маъмуриятининг сув ресурслари ва сувдан фойдаланиш бўлими раҳбари Иван Шапошниковга таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Унинг тушунтиришича, бу ҳодиса мазкур туманда кечаётган карст ҳосил бўлиш жараёни туфайли юз берган.
Грунтнинг ювилиб кетиши натижасида бўшлиқлар ҳосил бўлган ва кўлнинг суви балиқлар билан бирга бўшлиққа тушиб кетган. Кўлга бундан кейин нима бўлиши ҳозирча номаълум. Бўшлиқ жойлар тўлганидан сўнг кўлнинг яна ўз ҳолига қайтиш эҳтимоли бор. Ҳозирги вақтда кўлнинг ўрнида фақат чуқурлар қолган.
Изоҳ (0)