АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда чегара назорати кучайтирилишини маълум қилди, деб хабар берди «Коммерсантъ».
«Мен Ички хавфсизлик вазирлигига чегара назорати дастуримизни кучайтириш ҳақида топшириқ бердим. Сиёсий жиҳатдан тўғри бўлиш яхши, лекин бу вазиятда эмас!», — деб ёзади Трамп ўзининг Twitter’даги саҳифасида.
Америка президентининг чегара назоратини кучайтириш борасидаги хабари Нью-Йоркда пикап ҳайдовчиси катта тезликда велосипед йўлагага бостириб кириб, 8 кишининг умрига зомин бўлганидан сўнг пайдо бўлди. Полиция гумонланувчини қўлга олган.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи охирида Дональд Трамп АҚШга кириш қоидаларини кучайтириш борасидаги қарорга имзо чеккан эди.
Изоҳ (0)