Манхэттеннинг (Нью-Йорк, АҚШ) Уэст-Стрит кўчасида номаълум шахс велойўлакдаги одамларга юк машинасини бостириб бориши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 11 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Ҳодиса 31 октябрь, сешанба, маҳаллий вақт билан 15:05 да (Тошкент вақти билан 00:05) рўй берди. Юк машинаси 20 га яқин даҳани босиб ўтди ва 20 кишини уриб юборди.
Гувоҳларга кўра, машина велойўлакдан бурилиб, мактаб автобусига ҳам урилган. Шундан сўнг жиноятчи автомобилдан травматик тўппонча ва пейнтбол учун қурол билан чиқиб келган.
Яқин атрофда бўлган полициячи унга ўқ узиб яралади. Ҳозирда мазкур шахс қўлга олингани ва касалхонага етказилгани билдирилмоқда.
Нью-Йорк мэри Билл де Блазио ушбу ҳужумни теракт деб атади. Ҳуқуқт-тартибот идораларидаги манбалар ҳам журналистларга жиноят теракт сифатида текширилаётганини маълум қилди.
Изоҳ (0)