АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Конгрессни президентга вақт ва эҳтимолий зарба ҳудудларини аниқлаштирмаган ҳолда террорчиларга қарши куч ишлатиш ҳуқуқини беришга чақирди. Бу ҳақда Reuters маълум қилди.
«Президент маъмурияти чегараларга аҳамият бермайдиган душманга қарши ҳарбий куч ишлатишга рухсат олиши зарур», — деди Тиллерсон.
Шу билан бирга, у Оқ уй 2001 ва 2002 йилларда Конгресс томонидан 11 сентябрь терактлари ва Ироқдаги уруш олдидан берилган рухсатлардан воз кечмаслигини билдирди.
Мазкур чақириқни мудофаа вазири Жеймс Мэттис ҳам қўллаб-қуватлади ва «урушни олдиндан тахмин қилиб бўлмаслиги»ни таъкидлади.
Изоҳ (0)