Оқ уй Россия ва Хитой каби давлатлар Шимолий Корея раҳбариятини ракета-ядро дастури ёпишга ундашда ёрдам беришига умид қилади. Бу ҳақда Оқ уй аппарати раҳбари Жон Келли Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Келлига кўра, «ракета-ядро дастури КХДР келажагини белгилаб берувчи юксак мақсад эмас».
«Хитой томони Шимолий Корея раҳбариятига босим ўтказади, деб ишонамиз. Россияликлардан ҳам умидимиз катта», — деди Оқ уй аппарати раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Конгресси Шимолий Корея билан урушга рухсат бермагани маълум қилинганди.
Изоҳ (0)