Буюк Британия шаҳзодаси Гарри ва унинг суюклиси, америкалик актриса Меган Маркл узоқ қариндош бўлиб чиқди. Қизнинг аждодларидан бири бўлган Ральф Боуз исмли киши Дарем графлигининг олий даражали шерифи бўлган. Елизавета II нинг набираси ҳам унинг авлодларидан бири ҳисобланади. Бу ҳақда Daily Mail’га таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Хабар қилинишича, Ральф Боуз XV асрда яшаган. Унинг набираси турмушга чиққан ва Хасси фамилиясини олган. Ўз навбатида, унинг набираси Кристофер Хасси Америкага кетган. Маркл ота тарафдан Хассининг авлоди ҳисобланади.
Боузнинг набираси Англияда қолган ва у ерда парламент аъзоси бўлган. 1767 йилда унинг қизи Стратмор ва Кингхорн графи Жон Лайонга турмушга чиққан.
Беш авлоддан сўнг Елизабет Боуз-Лайон қирол Георг VI га турмушга чиққан. Унинг катта қизи шаҳзода Гаррининг бувиси — қиролича Елизавета II ҳисобланади.
Изоҳ (0)