«Боко Ҳарам» жангарилари 30 октябрь, душанба куни Нигерия ва Камерунда уюштирган туркум терактлар оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Нигерия шимоли-шарқидаги Майдугури шаҳридан 15 километр узоқликдаги масжидда террорчи ўзининг портлаб юборди. 5 киши ҳалок бўлди, кўплаб одам жароҳатланди.
Камерун билан чегарадаги Банки шаҳрида 4 киши, жумладан, бир аёл ва икки бола автомобилнинг минага дуч келиб портлаши қурбони бўлди. Шунингдек, Камерун шимолидаги Гудери қишлоғида жангарилар 11 кишини ўлдирди.
Куч тизими ходимларига кўра, экстремистлар шу тариқа минтақада шериклари қамоққа ташлангани учун ўч олди.
Изоҳ (0)