Сицилия мафияси бошлиғи ўз ўғлига полициячи билан ишқий муносабатда бўлган синглисини ўлдиришни буюрди, деб ёзади «РИА Новости». Италия ҳуқуқ-тартибот органлари бундан оролда уюшган жиноятчилик билан кураш бўйича ўтказилган махсус операциялар чоғида хабар топган.
Операция давомида 16 киши қўлга олинган, улар жиноий ҳамжамиятни ташкил қилганликда ва тадбиркорларга нисбатан товламачилик қилганликда гумонланмоқда.
Ҳибсга олинганлар орасида ярим йил аввал товламачилик учун тўққиз йил қамалиб чиққан 71 ёшли Жузеппе Скадуто ҳам бўлган.
Терговчилар унинг телефон суҳбатларини яширинча тинглаб, қизининг полициячи билан муносабатидан хабар топгач, ўз ўғлига уларнинг иккаласидан ҳам қутулишни буюрганидан хабар топган. Аммо 30 ёшли ўғли унинг бу буйруғини бажаришдан бош тортган.
Изоҳ (0)