Раққани ИШИД жангариларидан озод қилишда 600дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Қўшма Штатлар қуролли кучларининг бир нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. Курдлар томонидан йўқотишлар 600 дан ортиқ кишини ташкил этди», — деди Пентагон раҳбари.
Жеймс Мэттисга кўра, бу рақамлар АҚШ Сурия ва Ироқда ИШИДга қарши қуруқликда фаол операциялар ўтказмаётганлигидан далолат беради.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)