АҚШ 30 октябрь куни Global Thunder стратегик ядро кучлари ўқув машғулотларини бошлайди, деб ёзади «Газета.ru» АҚШ Стратегик қўмондонлиги (STRATCOM) пресс-релизига таяниб.
STRATCOM вакили Брайан Магуир «РИА Новости»га маълум қилишича, Америка томони Россияни олдиндан огоҳлантириб қўйган.
«CHB-3 шартномасига кўра, АҚШ ва Россия бир-бирини йирик ядровий машғулотлар ҳақида хабардор қилиши керак, шу туфайли, Россия ушбу ўқув машқлари ҳақида олдиндан хабардор қилинди», — деди Магуир.
Унинг қўшимча қилишича, машғулотлар доирасида космик кучлар, кузатув ва разведка тизимлари, глобал зарба тизимлари ва ракетага қарши мудофаа воситалари имкониятлари, шунингдек, киберимкониятлар синаб кўрилади.
Изоҳ (0)