Могадишодаги 27 кишининг умрига зомин бўлган терактлардан сўнг Сомали полицияси ва разведкаси раҳбарлари лавозимидан маҳрум бўлди. Бу ҳақда мамлакат ахборот вазири Абдураҳмон Умар Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Ҳукумат аъзолари икки мансабдор: полиция бошлиғи ва миллий разведка агентлиги раҳбари ишдан бўшатилиши учун овоз берди», — дея ёзув қолдирди вазир.
28 октябрь, шанба куни портловчи моддалар билан тўлдирилган автомобиль пойтахт Могадишо марказидаги меҳмонхона яқинида, президент саройидан 600 метр нарида портлатилди. Шундан сўнг жангарилар меҳмонхона биносига бостириб кириб, ўт очди. Бир неча дақиқадан сўнг сўнг собиқ парламент биноси олдида портлаш содир бўлди.
Ҳужум учун жавобгарликни «Аш-Шабоб» гуруҳи ўз зиммасига олди.
Изоҳ (0)