Лондоннинг Хитроу аэропортида шаҳар кўчаларидан бирида ҳаво қўналғасида хавфсизликни таъминлашга оид маълумотлар сақланган флешка топилиши муносабати билан текширув бошланди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Sunday Mirror нашрига кўра, флешкани ишсиз эркак топиб олган. Унда аэропортда хавфсизликни таъминлаш ва аксилтеррор тадбирларига тегишли 174 да ҳужжатдан иборат 76 та файл бўлган.
Ҳужжатларда Буюк Британия қироличаси Елизавета II аэропортга қайси йўналишдан келиши ва уни қўриқлаш учун қандай хавфсизлик чоралари кўрилиши, шунингдек, мамлакат ҳукумати аъзолари йўналиши ва қўриқланишига оид маълумотлар, камералар, туннеллар ва аэропортдан чиқишлар жойлашуви чизмалари бўлган.
Файлларнинг аксариятида «махфий» ва «танишиш доираси чекланган» белгилари бўлган, бироқ ҳужжатларни ўқиш учун парол киритилишини талаб қилмаган. Флешкани топиб олган эркакни аэропорт хавфсизлик хизмати ходимлари сўроққа тутгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)