Эргаш Солиев Жиззах вилояти ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда «Telegraf.uz» хабар бермоқда.
Эргаш Солиев 2016 йил 16 сентябрида Жиззахда Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган йиғилишда Арнасой тумани ҳокими этиб тайинланган эди.
Жиззах вилоятининг аввалги ҳокими Улуғбек Узоқов 2017 йилги пахта мавсумида ҳосилга қўшиб ёзишга йўл қўйгани сабабли ўз вазифасидан озод этилди.
Мавзуга доир: Жиззах ва Тошкент вилояти ҳокимлари ишдан олинди. Улар пахта ҳосилига қўшиб ёзишда айбланди
Хабар беришларича, Шукрулло Бобоев ўрнига Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Изоҳ (0)