Москва шаҳри мери Сергей Собянин Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Бу ҳақда «Интерфакс»га таяниб, «Kommersant.uz» хабар берди.
«Ёдгорлик 2019 йилнинг 31-декбарига қадар шу номдаги ҳиёбоннинг Большая Полянка кўчасига ўрнатилади», — дейди агентлик суҳбатдоши.
Унинг аниқлик киритишича, ёдгорликни лойиҳалаш, тайёрлаш ва ўрнатиш бўйича ишлар, шунингдек, ҳудудни ободонлаштириш ишлари Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамғармаси томонидан молиялаштирилади.
Изоҳ (0)