Латвиянинг «Спартак» клуби қаторасига иккинчи мавсум мамлакат чемпионлигини қўлга киритди, деб ёзди «Championat.asia» нашри. Унда ўзбекистонлик футболчи Азиз Ибрагимов тўп сураётганди.
Азиз Ибрагимов ва жамоаси Европа Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида ўйнамайди
Эрондаги ярим йиллик мавсумдан сўнг Азиз Ибрагимов Юрмала клуби сафига бориб қўшилганди. Унинг жамоадошлари чемпионат якунига 1 та тур қолганида, ўз таъқибчисидан 6 очкога илгарилаб кетди ва чемпионликни расмийлаштирди. Шу тариқа «Спартак» келаси мавсум Европа Чемпионлар Лигаси саралашида ўйнаш имкониятини қўлга киритди.Азиз Ибрагимов Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлган. У Ўзбекистон Олий Лигасидан ташқари Словакия, Чехия, Хитой, Эрон ва Латвия чемпионатларида тўп тепган.
Изоҳ (0)