Ливиялик ҳарбийлар мамлакат шарқида жойлашган Бенгази шаҳридан 70 километр нарида 37 нафар одамнинг жасадини топди. Бу ҳақда Reuters агентлиги Ливия миллий армиясидаги манбасига асосланиб маълум қилди, деб хабар берди «ТАСС».
Ушбу одамларнинг шахси ва уларнинг ўлимига нима сабаб бўлгани ошкор этилмади. Агентликнинг таъкидлашича, сўнгги ойларда ҳам шаҳар ва унинг атрофидан ўлдириб кетилган кишиларнинг жасади топилган.
Айни вақтда мамлакатда бир вақтнинг ўзида икки йирик сиёсий куч мавжуд — мамлакат шарқидаги Тобрук шаҳрида халқ томонидан сайланган парламент, ғарбда, пойтахт Триполида эса БМТ ва Европа кўмагида мамлакатни бошқараётган Фаёз Сараж бошчилигидаги миллий келишув ҳукумати.
Ливияда давом этаётган тартибсизликар фонида «Ал-Қоида» ва ИШИД террорчилик ташкилоти сафида бўлган собиқ исёнчилардан иборат ўнлаб гуруҳлар фаолият кўрсатишни давом этмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)