Каталония парламенти 27 октябрь, жума куни ўз мустақиллигини эълон қилди. Каталонияликлар ушбу янгиликни эшитиб Барселона кўчаларида байрам уюштирди. CNBC ўз мустақиллигига эришганидан хурсанд каталонияликларнинг суратларини тўплаб тақдим этди.
Одамлар Барселонадаги пленар йиғилишини улкан экран орқали кузатиб, ҳиссиётларга берилмоқда
Каталониянинг бир томонлама мустақиллигини нишонлаётган фуқаролар
Каталония президенти Карлес Пучдемон Каталония женералитети биносида мамлакат мустақиллиги учун ўз овозини бермоқда
Янгиликдан хурсанд соғлиқни сақлаш вазири Антони Комин Пучдемонни қучоқламоқда
Одамлар парламент қарорини нишонламоқда
Пучдемон овоз беришдан сўнг Каталония мэрларига мурожаат қилди
Намойишчилар Барселонага йиғилаётган вақтда Каталония полицияси парламент атрофида соқчилик қилмоқда
Испания бош вазири Мариано Рахой парламент юқори палатасининг Мадриддаги йиғилишида иштирок этмоқда. Сенат конституциянинг 155-моддасини қўллашга овоз берди.
Каталония мустақиллиги парламент томонидан эълон қилинганидан сўнг
Ҳиссиётларга берилган аёл
Барселонадаги одамларнинг хурсандчилиги
Ўн минглаб инсонлар мустақиллик декларациясини нишонлаш мақсадида Барселонанинг Сьютаделья боғига тўпланди
Каталониялик ўт ўчирувчилар ҳам байрамга қўшилди
Изоҳ (0)