Таиланд қироли Пумипон Адульядетнинг куни кеча амалга оширилган кремациядан сўнг қолган хокини 27 октябрь, жума тонгида унинг ёлғиз ўғли қирол Маха Вачиралонгкорн (Рама Х) йиғиб олди. Маросим маҳаллий телеканаллар орқали намойиш этилди, деб ёзади «ТАСС».
Марҳум монархнинг хоки ва суяклари олтита кичикроқ диний урнага жойланди. Кейинроқ шу куннинг ўзида мурда катта қироллик саройининг тахт ўрнатилган залига, хоки эса Ват Пхракэу ибодатхонасига етказилади.
29 октябрь куни марҳум монарх хоки катта қироллик саройи тахт ўрнатилган залларидан бирига мангу сақлаш учун ўтказилади, хоки эса иккига бўлиниб, икки қадимий будда ибодатхонаси: Ват Ратчабофит ва Ват Бовонниветга юборилади. Таиландни 70 йил давомида бошқарган Рама IX билан беш кунлик видолашув маросими ушбу диний таомил билан якунига етади.
Изоҳ (0)