АҚШнинг Нью-Йорк штатида бундан 42 йил аввал йўқолган аёл Массачусетс штатидан топилди. Бу ҳақда Forum Daily хабар бермоқда.
1975 йилда Флора Стивенсни турмуш ўртоғи шифохонага олиб бориб қўйган ва шундан бери уни қайтиб кўрмаган.
Жорий йилнинг октябрь ойида Флора Стивенс Массачусетс штатидаги кексалар уйидан топилган.
78 ёшли аёлнинг ақли норасо, шунинг учун ҳам у кексалар уйида бошқа фамилия остида рўйхатдан ўтган. Бундан ташқари, Стивенс ўз тарихини эслолмайди.
«42 йил аввал йўқолган одамни қайта излаш ҳолати ҳар доим ҳам учрайвермайди. Асосийси, Флоранинг аҳволи яхши», — дейди шериф Майк Шифф.
Қайд этилишича, полиция узоқ йиллар мобайнида йўқолган аёлни излаган, бироқ барча уринишлар муваффақиятсиз якунланган. Октябрь ойида полициячилар Салливан округидаги ҳамкасбларининг ёрдами билан аёлни топишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)