АҚШ Давлат департаменти санкциялар сиёсати бўйича махсус координатор лавозимини бекор қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Биз ўтган ойда Конгрессни қатор махсус вакиллар бўйича ўзгаришлар, жумладан, санкциялар сиёсати бўйича махсус координатор лавозими бекор қилиниши ва унинг ваколатлари сиёсий режалаштириш бошқармаси ходимларига топширилиши ҳақида огоҳлантирдик», — деди департамент вакили.
Foreign Policy нашрига кўра, санкциялар билан шуғулланган бўлимни АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон тугатди. Энди Давлат департаменти ва бошқа ҳукумат муассасаларида санкциялар масаласини ўрта даражадаги бир мансабдор — сиёсатни режалаштириш бошқармаси директори ўринбосари Дэвид Тесслер мувофиқлаштиради.
Санкциялар бўйича бўлим маъмурият конгресс августда қабул қилган Россияга қарши янги санкцияларни 1 октябрдан жорий этиш имкониятини бой берганидан сўнг тарқатиб юборилгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)