YouTube’га Киевдаги Мицкевич кўчасида содир бўлиб, Олий рада халқ депутати Игорь Мосийчук ва сиёсацҳунос Виталий Балага жабр етказган кучли портлаш оқибатлари акс этган видео жойланди, деб ёзади «Газета.ru».
Видеода шифокорлар жабрланганларга ёрдам кўрсатаётгани акс этган. Шунингдек, ҳодиса жойида ойналари синиб, қисмлари қайишиб кетган кучли зарар кўрган автомобилларни пайқаш мумкин.
Халқ депутати Антон Герашченконинг сўзларига кўра, портлаш юз берган жой яқинидаги турар-жойларнинг ҳам ойналари синиб кетган.
«Портлаш кучи 1 килограмм тротил эквивалентидан кам бўлмаганга ўхшайди. Воқеа жойида миналардан тозалаш бўйича мутахассислар, фавқулодда вазиятлар бўйича хизматлар ходимлари, тергов-тезкор гуруҳ ишламоқда», — деб ёзди у Facebook’ка.
Аввалроқ Киев марказида содир этилган портлаш теракт сифатида талқин қилинган эди.
Изоҳ (0)