Таиланд пойтахти Бангкокда қирол Пумипон Адульядет (Рама IX)нинг дафн маросими бўлиб ўтмоқда. У ўтган йилнинг октябрида вафот этган эди. Маросим 25 октябрь, чоршанба куни бошланди ва беш кун давом этади, деб ёзади «ТАСС».
Дафн маросимига бир йил давомида тайёргарлик кўрилди, бу даврда қиролнинг жасадини бальзамлаб қўйишди. Бутун ўтган йил давомида мамлакатда мотам ҳукм сурди. Айни пайтда руҳонийлар ва қироллик оиласи аъзолари диний расм-русумларни адо этмоқда, сўнг қиролнинг жасади кремация қилинади (куйдирилади). Бу бугун кечки пайт махсус қурилган дафн мажмуасида амалга оширилади. Уни бир неча ойлар давомида барпо этишган.
Марҳум етакчига ҳурмат бажо келтириш учун Бангкокка турли мамлакатлардан олий даражали меҳмонлар етиб келди. Мурда куйдирилгач, у катта қироллик саройининг тахт ўрнатилган хонасига кўмилади. У Чакра сулоласининг барча монархлари учун мақбара ролини бажаради.
Изоҳ (0)