Киев марказида содир этилган портлаш теракт сифатида талқин қилинмоқда. Бу ҳақда Украина ИИВ маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Ҳодисани текшириш билан Украина хавфсизлик хизмати шуғулланади. Воқеа жойида тезкор гуруҳ ва портловчи моддалар бўйича мутахассислар ишламоқда.
Вазирликка кўра, портлаш оқибатида 5 киши, жумладан, Радикал партиядан сайланган Олий рада депутати Игорь Мосийчук ва унинг қўриқчиси жароҳат олди. Полициянинг махсус полки ходими бўлган 30 ёшли қўриқчи кейинчалик оламдан ўтди.
Киев марказидаги «Эспрессо» телеканали биноси олдидаги портлаш 25 октябрь, чоршанба куни рўй берди. Депутат мотоциклига жойлаштирилган портловчи қурилма кучи тротил эквивалентида камида бир килограмм бўлгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)