Каталония ҳукумати раиси Карлес Пучдемоннинг мурожаат билан чиқиш қилиши бекор қилинди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».
Хабар беришларича, мазкур чиқиши давомида Пучдемон ҳудуднинг Испаниядан мустақиллигини эълон қилиши мумкин эди.
Пучдемоннинг нутқи дастлаб маҳаллий вақт билан соат 13:30 га (Тошкент вақти билан 16:30) белгиланган эди, кейинроқ у бир соатга қолдирилди, сўнг мутлақо бекор қилинди.
Карлес Пучдемон бошқа кун барибир чиқиш қилиши мумкинлиги истисно этилмаяпти.
Каталониянинг Испаниядан ажралиб чиқиши масаласидаги референдум 1 октябрь куни бўлиб ўтган эди. Унда овоз берувчиларнинг 90 фоизи мустақилликни ёқлаб чиққанди.
10 октябрь куни Пучдемон ҳудуднинг мустақиллиги тўғрисидаги декларацияни имзолади, бироқ Мадрид билан музокаралар ўтказиш мақсадида декларациянинг амал қилишини дарҳол тўхтатиб қўйди.
21 октябрь куни эса Испания марказий ҳукумати Каталониянинг мухторият ваколатларини бекор қилиб, уни бевосита бошқариш жараёнига киришишни бошлади.
Изоҳ (0)